Surah Al-Inshiqaq (The Splitting Asunder)

Ўзбек

Surah Al-Inshiqaq (The Splitting Asunder) - Aya count 25

إِذَا ٱلسَّمَآءُ ٱنشَقَّتْ ﴿١﴾

Вақтики, осмон ёрилса.

وَأَذِنَتْ لِرَبِّهَا وَحُقَّتْ ﴿٢﴾

Ва у (осмон) ўз Роббисига қулоқ осди ва шундоқ бўлиши керак эди.

وَإِذَا ٱلْأَرْضُ مُدَّتْ ﴿٣﴾

Ва, вақтики, ер чўзилса.

وَأَلْقَتْ مَا فِيهَا وَتَخَلَّتْ ﴿٤﴾

Ва ўз ичидаги нарсаларни отиб чиқариб, холи қолса.

وَأَذِنَتْ لِرَبِّهَا وَحُقَّتْ ﴿٥﴾

Ва у (ер) ўз Роббисига қулоқ осди ва шундоқ бўлиши керак эди.

يَٰٓأَيُّهَا ٱلْإِنسَٰنُ إِنَّكَ كَادِحٌ إِلَىٰ رَبِّكَ كَدْحًۭا فَمُلَٰقِيهِ ﴿٦﴾

Эй инсон! Албатта сен Роббингга йўлиққунингча, ҳаракату уринишда бўларсан ва охири унга йўлиқарсан.

فَأَمَّا مَنْ أُوتِىَ كِتَٰبَهُۥ بِيَمِينِهِۦ ﴿٧﴾

Аммо кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса.

فَسَوْفَ يُحَاسَبُ حِسَابًۭا يَسِيرًۭا ﴿٨﴾

Тезда, осонгина ҳисоб қилинар.

وَيَنقَلِبُ إِلَىٰٓ أَهْلِهِۦ مَسْرُورًۭا ﴿٩﴾

Ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб борар.

وَأَمَّا مَنْ أُوتِىَ كِتَٰبَهُۥ وَرَآءَ ظَهْرِهِۦ ﴿١٠﴾

Ва, аммо, кимнинг китоби орқа тарафдан берилса.

فَسَوْفَ يَدْعُواْ ثُبُورًۭا ﴿١١﴾

У тезда ўзига ҳалокатни чақирар.

وَيَصْلَىٰ سَعِيرًا ﴿١٢﴾

Ва қизиб турган дўзахга кирар.

إِنَّهُۥ كَانَ فِىٓ أَهْلِهِۦ مَسْرُورًا ﴿١٣﴾

Чунки, у(бу дунёда) ўз аҳли билан хурсанд бўлиб ўтган эди. (Охиратни ҳеч ҳам ўйламаган эди. Фақат айшу ишрат, кўнгилхуши пайидан бўлган эди. Ғофил бўлиб, ўз аҳли ила беш кунлик дунёнинг матоҳига эришиш учун ҳаракат қилган эди. Шунинг учун энди қизиб турган дўзахда азобланмоқда.)

إِنَّهُۥ ظَنَّ أَن لَّن يَحُورَ ﴿١٤﴾

Чунки, у ҳеч қачон орқага қайтмасликни ўйлаган эди.

بَلَىٰٓ إِنَّ رَبَّهُۥ كَانَ بِهِۦ بَصِيرًۭا ﴿١٥﴾

Ҳа! Албатта, Роббиси уни доим кўриб турувчи эди.

فَلَآ أُقْسِمُ بِٱلشَّفَقِ ﴿١٦﴾

Шафақ билан қасамки.

وَٱلَّيْلِ وَمَا وَسَقَ ﴿١٧﴾

Кечаси ва у ўраб олган нарсалар билан қасамки.

وَٱلْقَمَرِ إِذَا ٱتَّسَقَ ﴿١٨﴾

Ва тўлин ой билан қасамки.

لَتَرْكَبُنَّ طَبَقًا عَن طَبَقٍۢ ﴿١٩﴾

Албатта, сизлар табақама-табақа минасизлар.

فَمَا لَهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ ﴿٢٠﴾

Нима бўлган уларга, иймон келтирмаслар?!

وَإِذَا قُرِئَ عَلَيْهِمُ ٱلْقُرْءَانُ لَا يَسْجُدُونَ ۩ ﴿٢١﴾

Ва агар уларга Қуръон ўқилса, сажда қилмаслар?! (Кимки бу оятларни ўқиб ёки эшитиб сажда қилмаган одам гуноҳкор бўлади.)

بَلِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ يُكَذِّبُونَ ﴿٢٢﴾

Балки кофирлар ёлғонга чиқарарлар.

وَٱللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا يُوعُونَ ﴿٢٣﴾

Улар қалбларида нимани сақлаётганларини Аллоҳнинг Ўзи билар.

فَبَشِّرْهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٍ ﴿٢٤﴾

Уларга аламли азобнинг «башоратини» бер.

إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَهُمْ أَجْرٌ غَيْرُ مَمْنُونٍۭ ﴿٢٥﴾

Магар иймон келтирганларга ва яхши амаллар қилганларга, уларга миннатсиз, узлуксиз ажрлар бордир.