Surah Al-Falaq ( The Daybreak )

Ўзбек

Surah Al-Falaq ( The Daybreak ) - Aya count 5

قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلْفَلَقِ ﴿١﴾

Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман.

مِن شَرِّ مَا خَلَقَ ﴿٢﴾

У яратган нарсалар ёмонлигидан.

وَمِن شَرِّ غَاسِقٍ إِذَا وَقَبَ ﴿٣﴾

Ва кириб келган қоронғулик ёмонлигидан.

وَمِن شَرِّ ٱلنَّفَّٰثَٰتِ فِى ٱلْعُقَدِ ﴿٤﴾

Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан. (Сеҳргарлар бировни сеҳрлаб зарар етказмоқчи бўлса, ип олиб, ўқийдиган нарсасини ўқиб, дам солиб, ипни бир тугиб, яна бир дам солиб, яна тугиб, охирига етказар экан.)

وَمِن شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ ﴿٥﴾

Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан, деб айт.